Танишини 100 миллион сўмдан ортиқ маблағга туширган фирибгар ушланди
Жамият
−
20 Декабрь 2019
3107Жорий йилнинг 2 декабрь куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи 1987 йилда туғилган И.И. Боғдод тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилди.
Унда келтирилишича, шу йил май ойида таниши, Боғдод туманида яшовчи 1987 йилда туғилган М.Х. унга супурги маҳсулотларини тайёрлаб беришни ваъда қилган. Шу мақсадда 104 000 000 сўм пулларини олган. Уларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган. Шундан сўнг М.Х. ушланган.
“Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023