20 августдан бир қатор маҳаллий йўловчи поездлари қатнови тикланади (жадвал)

Жамият

image

Жорий йилнинг 20 августидан бошлаб, Ўзбекистонда маҳаллий йўналишларда қатновчи бир қатор йўловчи поездлар қатнови қайта тикланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

20 августдан қуйидаги маҳаллий йўналишларда йўловчи поездлар қатнови қайта тикланади:

20 август соат 06:05 дан Тошкент жанубий вокзалидан 92-сонли Тошкент – Андижон;

20 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 391-сонли Андижон – Бухоро;

21 август соат 21:04 дан Бухоро вокзалидан 392-сонли Бухоро –Андижон;

21 август соат 22:50 дан Тошкент жанубий вокзалидан 82-сонли Тошкент – Сариосиё;

22 август соат 16:00 дан Сариосиё вокзалидан 81-сонли Сариосиё –Тошкент;

22 август соат  14:30 дан Андижон вокзалидан 397-сонли Андижон –Термиз;

23 август  соат 15:25 дан Термез вокзалидан 398-сонли Термиз –Андижон;

24 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 393-сонли Андижон –Хива;

25 август соат 13:08 дан Хива вокзалидан 394-сонли Хива – Андижон;

26 август соат 14:34 дан Андижон вокзалидан 91-сонли Андижон –Тошкент йўловчи поездлари қатнови қайта тикланади;

Йўловчилар чипталарни темирйўл кассаларидан, шунингдек, онлайн тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Транспорт вазирлиги

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг