Туркиялик ҳайдовчи Бухородаги мудҳиш ЙТҲда ҳалок бўлди
Жамият
−
09 Апрель 2019
6684Жорий йилнинг 8 апрель кунидан 9 апрель кунига ўтар кечаси соат 01:15ларда Бухоро вилояти Қоракўл тумани, “Солур” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” йўналишидаги Халқаро М-37 автомабиль йўлида ЙТҲ юз берган. Бу ҳақда Бош прокуратура QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Қандим ГПЗ темир йўлининг 2 км.да йўлни кесиб ўтаётган Туркия Республикаси фуқароси Заки Кираж ўзининг бошқарувидаги “Мерседес-бенц” русумли юк автомашинаси билан йўлини кесиб ўтаётган ТЕМ2-5808-рақамли тепловознинг ёқилғи бакига уриб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада, Туркия Республикаси фуқароси Заки Кираж оғир тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл туман ИИБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.
Маълумот учун, олдинроқ ўзбекистонлик талаба Туркияда вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023