... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Манзура Йўлдошева оиласида оғир жудолик


12:27, 09.07.2018 Шоу-бизнес
 24 928

Муборак Йўлдошев турмуш ўртоғи билан икки қиз фарзанд кўрди. Тўнғичи Нигина санъатшунос, кенжаси Манзура эса хонандаликдан кетди.

“Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Манзура Йўлдошеванинг отаси – Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев кеча, 8 июль куни 84 ёшида оламдан кўз юмди.
 
Муборак Йўлдошев 1934 йилда Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида кўп фарзандли Саидлар оиласида туғилган. Оилада энг кичик фарзанд бўлган. Отаси Йўлдошхўжа ибн Саидоқилхон турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг кичик ўғли билан Тожикистон Республикасига кўчиб борган.
 
Ўрта мактабни Муборак Тожикистондаги мактабда тамомлаган. 107 ёшли отасининг вафотидан кейин Муборакни Душанбедаги болалар уйига юборишган. Тарбиячилар боладаги рассомчилик санъатига бўлган қизиқишни кўриб, уни Душанбедаги “Камолиддин Беҳзод” номидаги рассомчилик техникумига тавсия қилганлар.
 
1952 йилда у таълим масканига ўқишга кирган. 1956 йилда ўқишни аъло баҳолар билан тамомлаб, собиқ Островский номидаги Тошкент театр ва рассомчилик институтининг “театр декорацияси” факультетига ўқишга кирган.
 
Муборак Йўлдошев ижодий фаолияти давомида мингдан ортиқ сара ва нодир асарлар яратди. Халқ оғзаки ижоди бўлмиш “Алпомиш”, “Гўрўғли” достонлари тасвири туширилган расмлар, “Тоҳир ва Зуҳра”, “Лайли ва Мажнун” каби нозик дид билан чизилган портретлар нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро кўргазмаларда ҳам олқишларга сазовор бўлди.
 
Муборак Йўлдошевнинг камтарона меҳнати ҳукумат тарафидан ҳам эътироф этилди. У 2000 йилда Ўзбекистон халқ рассоми юксак унвонига муносиб кўрилди.
 
Рассом турмуш ўртоғи билан икки қиз фарзанд кўрди. Тўнғичи Нигина санъатшунос, кенжаси Манзура эса хонандаликдан кетди.
 
Муборак Йўлдошев бугун, 8 июль куни пешин намозидан кейин “Минор” қабристонига дафн этилади.
 
Таҳририятимиз номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. 

Теглар:Муборак Йўлдошев Манзура Йўлдошева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!