...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Манзура турмуш ўртоғидан бева қолган эркак билан оила қурадими?


14:47, 07.04.2018 Шоу-бизнес
 32 401

Унинг оила, турмуш ҳақидаги фирклари доим ОАВ марказида, мухлислар эътиборида бўлиб келган.

“Qalampir.uz” “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева билан суҳбатлашди.
 
Хонанда Манзура яқинда 40 ёшни қаршилади. Унинг оила, турмуш ҳақидаги фирклари доим ОАВ марказида, мухлислар эътиборида бўлиб келган.
 
Манзуранинг ҳаётий қарашлари анча ўзгарган, улғайган. Ёшига яраша қуюлган. “Qalampir.uz” унга қалтис савол билан мурожаат қилди:


 
— Турмушга чиқишга анча кечикдингиз. Ҳаёт кутилмаган тасодифларга бой. Агар турмуш ўртоғидан ажралган эркак сизга оила қуриш таклифини билдирса, бугунги мавқеингиздан кечиб, унинг фарзандлари бошини силашга, оналик қилишга тайёрмисиз?
 
— Асло! Турмушга чиқмаган одамни, фақат ўзига ўхшаганларгина тушунади. Мен бирваракайига ҳам турмуш ўртоқ, ҳам она бўлишга ўзимни тайёр деб билмайман. Чунки, у одамнинг фарзандлари мени она ўрнида қабул қиладими ёки йўқ... Менимча, кўпчилик қабул қилмайди.
 
Хонанда видеосуҳбатда кўплаб саволларга очиқ жавоб берди. У ўзи учун яшайдими ё фарзандлик бурчи, оиладаги вазифаси, тирикчилик сабаб шахсий ҳаётидан воз кечганми? Очиқ-сочиқлик ўрнини бирдан эгаллаган ёпиқ либослар ҳақида хонанда нима дейди? Унинг ортида юрган гап-сўзлар-чи? Бу саволларга тез орада сайтимиз орқали тақдим этиладиган видеосуҳбатни ўқиб, жавоб топасиз. 

Теглар:Манзура Йўлдошева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!