... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Манзура “фарёдини тинглашга” шоу-бизнес вакилларини чақирди


10:46, 12.01.2017 Шоу-бизнес
 4 568

Балки, бу унинг шахсий ҳаёти ва ёши улғаяётгани билан ҳам боғлиқдир.

“Ниҳол” мукофоти совриндори хонанда Манзура Йўлдошеванинг ижодида рақсбоп, замонавий йўналишдаги қўшиқлар жуда кўп. Аксарият ҳолларда унинг қўшиқларида фойдаланилган сўзлар танқидларга сабаб бўлади.
 
Қўшиқларида алмойи-жалмойи сўзлардан кўп фойдаланадиган Манзуранинг ижоди сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилди, десак муболаға бўлмас. Тўғри, у ўз йўналишидан буткул чекингани йўқ, бироқ хонанда куйлаётган ҳаётий мавзудаги қўшиқлар унинг санъатдаги мавқеини бир маромда ушлаб туришига ва Манзурага нисбатан жиддий муносабат уйғонишида катта хизмат қилмоқда.
 
“Ўнгимда кўрай”, “Тескари замон” қўшиқлари билан нафақат ёшлар, балки катта ёшдаги тингловчиларни ҳам мухлис қила олган хонанда ўлдим-куйдимдан бироз чекиниб, ҳаёт акс этган қўшиқларга кўпроқ эътибор қаратмоқда. Балки, бу унинг шахсий ҳаёти ва ёши улғаяётгани билан ҳам боғлиқдир.
 
Шоир Тоҳир Муҳаммад  ва бастакор Жасур Бадалбоев билан ҳамкорликда “Тингла фарёдим” номли қўшиқ яратган Маннзура Йўлдошева клипмейкер Дилмурод Агзамов билан ҳамкорликда видеоклип суратга олдирди.
 
Хонанда “Тингла фарёдим” номли навбатдаги қўшиғида севгининг сохта бўлиб кетаётгани, дўстлик, оила каби ришталар манфаат устига қурилаётгани, одамлар орасида оқибат йўқолаётгани, нафс йўлида одамлар ҳеч нарсадан тап тортмаётгани, ҳиёнат кучайиб, андиша, номус ва ор йўқолиб бораётганини тилга олади.
 
Одатда қўшиқлари ва клипларини шунчаки ТВ ва радио орқали премьера қилишга одатланган Манзура Йўлдошева бу гал анъанани четлаб ўтмоқчи. 15 январь куни у ўзбек шоу-бизнесининг вакиллари – хонандалар, созандаларни бирга ерга жамлаб, янги қўшиғи ва унга ишланган видеоклипи, шунингдек, янги мусиқий альбоми тақдимот маросимини ўтказмоқчи.
 
Мазкур тақдимот маросимидан эксклюзив фоторепортаж ва инетрвьюни тез орада эътиборингизга тақдим этамиз.
 

Теглар:Манзура Йўлдошева 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!