Пойтахтда тадбиркорларнинг ер олиш тартиби ўзгарди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, 2018 йилнинг августидан Тошкент шаҳрида тадбиркорларга эксперимент тариқасида тўғридан-тўғри музокаралар орқали ер бериш тартиби жорий қилинганди. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайтига кўра, 2018 йилнинг августидан 2019 йилнинг августигача 1 йил давомида 775 та лойиҳа муҳокама қилиниб, ижобий хулоса олинди. 775 нафар тадбиркорга ер ажратиш бўйича қарор қабул қилинди. 

Билдирилишича, 2019 йилнинг август ойида эксперимент тугади ва октябрдан тадбиркорлик учун ер олиш аукцион орқали амалга ошириладиган бўлди. 
Ҳозир бу борада ташкилий ишлар олиб борилмоқда. Бу янги тажриба бўлиб, бундай амалиёт аввал қўлланилмаган. Тошкент шаҳридаги ерлар очиқ аукционга қўйилади. Тадбиркорлик қиламан, ер керак деган тадбиркор ҳокимиятга, ягона дарчага ва бошқа ташкилотларга боришининг ҳожати йўқ. Эндиликда уйида ўтирган жойида e.ijro auksion.uz порталига кириб, рўйхатдан ўтиб, ер олиш имконияти мавжуд, 

Белгиланишича, аукционда ер сотишдан тушган маблағлар махсус жамғармага жамланади ва бу фонд давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер майдонлари зарур бўлганда бузилишга тушган хонадонлар ёки бинолар эгаларига етказилган зарарни қоплаш учун, компенсацияси сифатида сарф қилинади. Яқин кунларда аукционга ерлар чиқарилиши бошланади. 

"Фақат аукционда иштирок этиш истагини билдирсангиз, ҳисоб рақамингизга кафолат суммаси қўйишингиз керак. Ғолиб бўлсангиз у сумма инобатга олинади, ғолиб бўлмасангиз қайтариб берилади”, дейилган маълумотда.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳрида бўш бинолар бўйича алоҳида ишчи гуруҳлар ишлади. Унинг фаолияти давомида пойтахтда 86 та бўш турган бинолар аниқланган. Бу давлат мулки бўлган бинолар. Уларнинг 73 тасини ишлаб чиқариш ва тадбиркорликка жалб этиш масаласи ҳал қилинди. Ишчи гуруҳ август ойида яна хатлов ўтказди. Бунинг натижасида яна 35 та объектлар аниқланди.

Ҳозир давлат мулки ҳисобланган 48 та объектлар бўш. Агар вазирлик ва бошқа идоралар улардан мақсадли фойдаланмаса ҳамда тегишли чораларни кўрмаса, улар ҳокимият балансига ўтказилади ва аукционга қўйилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент шаҳрида тадбиркорларнинг

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар