Тўловни амалга оширмаган абитуриентларга яна имкон берилди

Жамият

image

Тест синовларида иштирок этиш учун тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаган абитуриентларга яна бир имконият берилди.

Маълумки, 2020 йил 20 июль куни олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.

Рўйхатга олиш якунлангандан сўнг, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, аммо тест синовларида иштирок этиш учун тўловни тўлиқ амалга оширмаган абитуриентлар томонидан кўплаб мурожаатлар келиб тушган.

Давлат комиссиясининг 2-сон баёнига мувофиқ 2020-2021 ўқув йили қабулида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, аммо тест синовларида иштирок этиш учун тўловни амалга оширмаган абитуриентларга 2020 йил 16 августга қадар тўловни амалга ошириш учун имконият яратилмоқда.

Яъни, тест синовларида иштирок этиш учун тўловни белгиланган муддатда амалга оширмаган абитуриентлар 2020 йил 16 августга қадар тўловни амалга оширишлари мумкин.

Маълумот учун, рўйхатга олиш якунлари бўйича жами 1 484 085 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган. Бунда тўловни амалга оширмаган абитуриентлар ҳам ҳисобга олинган.

Эслатиб ўтамиз, тартиб бўйича жорий йил 20 июль куни абитуриентлардан ҳужжат ва тўлов қабул қилиш тўхтатилган, аммо ДТМ тўловни амалга ошириш учун абитуриентларга 21 июль куни ҳам имконият берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон абитуриент

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг