Янгиариқ туманига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
14 Март 2020
4807Бугун, 14 март куни Хоразм вилояти Янгиариқ туманига янги ҳоким тайинланди.
Халқ депутатлари Янгиариқ туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Йиғилишда Янгиариқ тумани ҳокими Махсуд Ортиқович Саидов расман эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу лавозимга 2019 йилдан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Муҳаммадмурод Собирович Худойберганов тайинланди.
Маълумот ўрнида, Махсуд Худойберганов 1962 йилда таваллуд топган. Маълумоти – олий. Мутахассислиги бўйича агроном.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига амалга оширган ташрифи давомида Янгиариқ туманида ҳам бўлган эди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь