...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хўжаобод ҳокимияти 3-қаватидан ўзини ташлаган қиз билан боғлиқ тафсилотлар айтилди


12:36, 28.11.2018 Жамият
 18 604

QALAMPIR.UZ мазкур ҳолат бўйича шахсий манбаларига асосланиб суриштирув ўтказди.

Аввалроқ, Андижоннинг Хўжаобод тумани ҳокимияти биносининг 3-қавати деразасидан 13 яшар қизалоқ ўзини ташлагани, оғир тан жароҳатлари билан шифохонанинг Жонлантириш бўлимига ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
QALAMPIR.UZ мазкур ҳолат бўйича шахсий манбаларига асосланиб суриштирув ўтказди.
 
Воқеа жорий йилнинг 23 ноябрь кунидан 24 ноябрь кунига ўтар кечаси соат 00:20 лар атрофида содир бўлган.  “Тунги хизмат” ни ўтаётган  Андижон вилояти Хўжаобод тумани  ИИБ ХПБ ИИО профилактика инспекторлари катта лейтенант П.Қодиров ва лейтенант Ш.Юсуповлар туман ҳокимлиги биноси олдидан ўтиб кетишаётган вақтда бинонинг 3-қаватидаги хоналардан бирида шовқин-сурон, мусиқа овозларини эшитади. Профилактика инспекторлари юқорига чиқиб, шовқин бўлаётган хона эшигини тақиллатганда, ичкаридан маст ҳолда бўлган Д.А. йўлакка чиқиб, эшикни ташқаридан ёпади.
 
ИИБ ходимлари Д.А.дан хонадаги шерикларини ташқарига чақиришини талаб қилади, бироқ Д.А.  бу талабга бўйсунмасдан қаршилик кўрсатади. Натижада ИИБ ходимлари унинг қўлига кишан солиб, тинчлантиришга мажбур бўлишади.
 
Бу орада ичкаридан А.Қ., М.Т. ва вояга етмаган Н. исмли қиз маст ҳолатда чиқиб келиб, шериклари, яъни вояга етмаган Г. исмли қизнинг деразадан пастга сакраб  юборганлигини маълум қилади. Оқибатда бинонинг 3-қаватидан ерга тушиб, тан жароҳати олган Г.А туман шошилинч тез-тиббий ёрдам бўлимига олиб кетилади. 
 
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хўжаобод туман прокуратурасидан томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 
Маълумот ўрнида:
 
Д.А. 1993 йилда туғилган, уйланган, Андижон Машинасозлик институтининг 2-босқич талабаси, туман ҳокимлиги “Кўчмас мулк давлат корхонаси филиали”да иш ўрганувчи бўлиб  юрган. 
 
А.Қ. 1995 йил туғилган, уйланган, 1 нафар фарзанди бор, мавсумий ишчи. 
 
М.Т. 1996 йил туғилган, уйланмаган, мавсумий ишчи.
 
Н.Т. 2003 йил туғилган, 9-синф ўқувчиси, ота-онаси қарамоғида.
 
А.Г. 2005 йил туғилган, 7-синф ўқувчиси, ота-онаси қарамоғида.
Нигора Тўхтаматова 

Теглар:Андижон Хўжаобод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар