БП: “Жиззахда ”тез ёрдам“ ходими калтакланиши бўйича текширув бошланди”
Жамият
−
25 Август 2020
5153Аввалроқ, Жиззах вилоятининг Зомин туманида тез тиббий ёрдам ходими беморнинг қариндошлари томонидан калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий баёнот берди.
Билдирилишича, Зомин тумани тез тиббий ёрдам бўлими фельдшерига тан жароҳати етказилганлиги ҳақидаги хабар ўрганилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Зомин тумани ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фельдшерга етказилган тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экпертизаси тайинланган.
Текшириш олиб борилиши устидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023