Андижонда эрини ўлдириб, ҳожатхонага ташлаб юборган аёл қўлга олинди

Жамият

image

Андижон вилоятида кичик оилавий келишмовчилик ўлим билан якунланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 14 февраль куни фуқаро А.К. Андижон шаҳар прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган. У аризасида Тошкент шаҳрида яшаб келаётгани сабаб укаси М.К. билан алоқа қилмай қўйгани, уни излаб яшаб келаётган хонадонига келганда, уни топа олмаганини айтган.

Терговга қадар текширув давомида, 2019 йилнинг 3 май куни соат 21:00 ларда Андижон шаҳри, Боғишамол маҳалласида яшовчи 1972 йилда туғилган М.К. шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғи – 1995 йилда туғилган Х.Х. билан ўзаро жанжаллашгани, Х.Х. уни синтетик ип ёрдамида бўйнидан бўғиб, қасддан ўлдиргани, мурдасини уйининг ҳожатхона чуқурига ташлаб юборгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу йилнинг 16 февраль куни шаҳар прокуратураси томонидан Х.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

925

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг