...
МЕНЮ
ONLINE TV

ХМТ вакили Мирзаевнинг ишдан бўшатилишига муносабат билдирди


09:45, 30.10.2018 Жамият
 17 061

Йонас Аструп Оққўрғонда бўлиб ўтган воқеа ва тарқалган сурат юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида йиғилиш бўлиб ўтгани, унда Бош вазир ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари Зойир Мирзаевнинг ишдан олиниши масаласи кўриб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу йиғилишда иштирок этган Халқаро меҳнат ташкилоти бош техник маслаҳатчиси Йонас Аструп Оққўрғонда бўлиб ўтган воқеа ва тарқалган сурат юзасидан ўз муносабатини билдирди.
 
“Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон президентининг мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича фармонини олқишлайди. Ўйлаймизки, Ўзбекистон фуқаролари бундай вазиятларга тоқат қилишмайди ва ҳеч ким қонундан устун эмаслигини тушуниб етишади.


 
Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматининг мажбурий меҳнатга қарши олиб бораётгани сиёсатини қўллаб-қувватлайди. Қолаверса, мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳукумат даражасидаги мансабдорга қатъий чора кўрилиши халқаро ҳамжамият учун кучли ва аниқ мурожаатдир. Ишонтириб айта оламанки, биз Ўзбекистонда рўй бераётган ҳодисаларга битта суратга кўра баҳо бермаймиз. Аксинча, ҳукуматнинг бу воқеаларга бўлган муносабати эътиборимиз марказида бўлади”.  
 
Йонас Аструп сўзини якунлар экан, Зойир Мирзаев билан боғлиқ ҳолатга давлат раҳбари ва Ҳукумат зудлик билан муносабат билдириб, кескин қарор қабул қилганини олқишлаб, ўз миннатдорлигини билдирди.

Теглар:Йонас Аструп Зойир Мирзаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар