Тошкентда икки аёл коронавирус қурбони бўлди

Жамият

image

Бугун, 8 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 234 нафарга ошиб, 29459 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 185 нафари Тошкент шаҳрида, 28 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли М.Х. (аёл) ҳамда Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 84 ёшли Т.Х. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда Ўзбекистонда 20380 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 8894 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 786 нафари оғир, 275 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг