Юлдуз Усмонова Жанубий Кореядаги клиникага кетди

Маданият-санъат

image

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Жанубий Кореяга йўл олди. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқлар орқали хабар берган. 

Юлдуз Усмонова Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортининг CIP кутиш залидан видеомурожаат йўлларкан, турмуш ўртоғи Мансур Агалиев билан ўзини текширтиргани Кореядаги клиникага йўл олганини айтади. Усмонова қандай сабаб билан клиникага мурожаат қилганини очиқламаган. Шунчаки, ўзини текширтиргани кетаётганини айтган, холос. 

Усмоновага кўра, Кореядаги у бораётган клиника сифатли ва Европадаги тиббиёт муассасаларига қараганда нархи ҳам чўнтакбоп. 

QALAMPIR.UZ`нинг аниқлашича Юлдуз Усмонова Корея пойтахти Сеул шаҳрида жойлашган “BIO Plastic Surgery” – пластик жарроҳлик клиникасига мурожаат қилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Юлдуз Усмонова

Баҳолаганлар

712

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг