“Дориан” қурбонлари сони ортмоқда

Олам

image

“Дориан” тўфони оқибатида Багама оролларида камида 20 нафар одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда. 
Таъкидланишича, қурбонлар сони вайроналарни тозалаш чоғида аниқланган.

Дастлаб Багама ороллари Бош вазири Хьюберт Миннис беш нафар қурбонлар ҳақида хабар берган эди. Шунингдек, у соҳил қўриқлаш хизмати Абакода бир нечта оғир жароҳатланганларни қутқаришга муваффақ бўлганини ва улар касалхонага юборилганини айтган эди.
АҚШнинг тўфонларни кузатиш бўйича миллий маркази маълумотига кўра, тўфон марказидаги шамол кучи соатига 230 километрни ташкил қилди. Ороллар аҳолиси тўфон тўхтамагунча бошпаналаридан чиқмасликка чақирилмоқда. 

“Дориан” билан таққосланадиган тўфон Багама оролларида 1992 йилдан бери содир бўлмаган эди. Табиий офатдан тахминан 25 – 40 миллиард АҚШ доллари қийматида зарар кўрилди. 

Эслатиб ўтамиз, тўфон олдидан Жанубий Каролина, Жоржия ва Флорида штатлари раҳбарлари томонидан бир миллиондан ортиқ одамни эвакуация қилиниши ҳақидаги  эълон қилган эди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

довул қурбонлар

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг