...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойлик аёл бир неча йилдан сўнг ўзининг вафот этганини билди


17:51, 14.06.2018 Олам
 7 419

Аёл ишлаш учун мамлакатнинг марказидаги Хунань провинциясига кетган.

Хитойлик аёл Лю Гоцин мамлакатнинг марказидаги Хунань провинциясига ишлаш учун бориб, туғилиб ўсган шаҳрига қайтгач, эри бошқа бировга уйланиш учун уни ўлган деб эълон қилганиндан хабар топган.
 
Лю Гоцин бир неча йилдан сўнг илк бор мамлакат жануби-ғарбидаги Сичуан провинциясидаги Дачжоу шаҳрига қайтиб, яшаш тўғрисидаги рухсатномаси бекор қилинганини билди. Бундан ташқари полицияга уни 2015 йил касалликдан вафот этгани хабар қилинган. 2017 йилда унинг вафоти ҳақидаги гувоҳнома чиқарилган.
 
Лю ўзи ҳақидаги миш-мишларни эшитган, банкда унинг паспортининг қонуний кучи бекор қилинганлиги сабаб хизмат кўрсатилмаган. У содир бўлаётган воқеалардан фақат полиция идорасида хабар топган.
 
Лю Хунань провинциясида ишласа ҳам оиласи билан алоқада бўлиб турганини таъкидлаган. У эри яна бир бор уйланишни хоҳлаб шундай хабар тарқатган, деб гумон қилмоқда.
 
Полиция ходимлари Люнинг отаси ва эри унинг ўлгани ҳақида ёзма ариза топширганларини айтган. Унинг отаси бу гапларни инкор қилди. Қишлоқ аҳолиси унинг эри қўшни қишлоқдаги бир аёлга уйланганини тасдиқлаган. Бироқ Люнинг оиласи у билан боғлана олмаяпти.
 
Полиция Люга янги яшаш рухсатномаси ёзиб берган. Аёл ҳанузгача никоҳда ҳисобланадими ёки йўқми ишончи комил эмас, аммо у ажримга рози эканини билдирган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!