“Ювентус” Мойзе Кенни Мауро Икардига алишиши мумкинми?

Спорт

image

Миланнинг “Интер”  жамоаси “Ювентус”нинг италиялик ёш ҳужумчиси Мойзе Кенни ўз сафига қўшиб олмоқчи, бу ҳақда Corriere dello Sport хабар бермоқда. 19 ёшли форварднинг туринликлар билан шартномаси келаси йил тугайди. Айни пайтда, “Ювентус” вакиллари Роналдога ўринбосар сифатида кўраётган футболчи билан янги шартнома имзолаш ишларини бошлаб юборишган. 

Жамоалар футболчиларни айирбошлаши мумкин.  Мойзе Кен “Интер”га,  миланликлар билан янги шартнома имзолашдан бош тортган Мауро Икарди эса “Юве” сафига ўтиши мумкин. 

Мойзе Кен Италия чемпионати доирасида ҳозиргача рақиблари дарвозасига 6 маротаба тўп киритган. Бироқ унинг эндигина 19 ёшга кирганлинини ҳисобга олсак, келгусида Роналдога ўринбосар бўлса ажаб эмас. 

 “Интер”нинг аргентиналик ҳужумчиси эса ушбу мавсум рақиб дарвозабонларини 10 маротаба ранжитган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

3

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг