... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи автобуслар қатнай бошлади


11:45, 05.12.2017 Олам
 1 311

Бундай автобусларнинг ҳаракатланиш тезлиги соатига 40 километрни ташкил қилади.

Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрининг Гуандун провинциясида 4 та ҳайдовчисиз ҳаракатланувчи автобус тажриба сифатида амалиётда қўлланишни бошлади. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар бермоқда.
 
19 нафар йўловчини ташишга мўлжалланган Alphaba автобуси 3 та бекатдан иборат, яъни 1-2 км масофага тенг йўналиш бўйича ҳаракатланишни бошлаган.
 
Бундай автобуслар инфрақизил датчиклар, камералар, атрофни автоматик кўриш тизими ва GPS-антенна ўрнатилган.
 
Маълумотларга кўра, ҳайдовчисиз автобуслар пиёдалар, автомобиллар ёки тўсиқлар билан тўқнашиш ҳолатидан автоматик равишда қочиб қолади. Тормоз тизими ишлаши ҳам тезлашади. Светафор ранггини аниқлай олади. Белгиланган жойда тўхтай олади.
 
Автобуслар интеллектуал бошқариш тизимидан ташқари, йўловчилар сонини санаш хизматига ҳам эга. Бундай автобусларнинг ҳаракатланиш тезлиги соатига 40 километрни ташкил қилади.
 
Ҳар бир автобус ичида ҳайдовчи бор, аммо улар бошқарув жараёнида иштирок этишмайди. Ҳайдовчилар фақатгина фавқулодда ҳолат юз беганда автоматик бошқарув тизимини ўчириб қўйиб, ўзлари транспорт воситасини бошқаришлари мумкин бўлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Alphaba автобуси Ҳайдовчисиз автобус Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!