Самарқандда йирик ўғирлик фош этилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 10 май куни Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшовчи, 55 ёшли И.Б. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, у шу йил 23 апрель кунидан 7 май кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Оқтош шаҳри Янгиер кўчасидаги уйига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб кириб, у ердан умумий қиймати 45 млн. сўм бўлган уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечаклари ва “Philips” дазмолини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани Гулистон маҳалласида яшовчи, 47 ёшли Р.К. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг