Мирзиёевнинг Японияга ташрифи қачонлиги маълум бўлди
Жамият
−
20 Сентябрь 2019 5756 1 дақиқа
Жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти шавкат Мирзиёев Японияга бориши ҳақида хабар берган эдик. Маълум қилинишича, Президентнинг Японияга ташрифи шу йилнинг декабрь ойига мўлжалланмоқда.
Японияда бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашув ва музокаралар кенг кўламли ўзаро манфаатли ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга хизмат қилишига ишонч билдирилмоқда.
Айни вақтда Ўзбекистон энергетика, геология-қидирув, автомобиль саноати, транспорт, телекоммуникациялар, инфратузилмани модернизация қилиш, фан, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда Япония компания ва банклари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) билан ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашиб, унинг доирасида мамлакатда энергетика, транспорт, телекоммуникация, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь