“Осиё юраги – Истанбул жараёни” форумига раислик Тожикистонга ўтди
Олам
−
12 Декабрь 2019
3686Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 8-9-декабр кунлари Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган “Осиё юраги – Истанбул жараёни” форумининг (ОЮ-ИЖ) саккизинчи вазирлар конференциясида иштирок этди.
Конференцияда 35 та давлат (иштирокчилар, шериклар) ва 10 та халқаро ташкилот вакиллари иштирок этди.
Тадбирнинг очилишида Туркия Президенти Ражаб тойиб Эрдўған нутқ сўзлади.
“Афғонистон жиддий даврни бошидан ўтказяпти. Биз дунё ҳамжамияти 18 йилдан бери кўратсиб келаётган моддий ва маънавий ёрдамни кўпайтиришимиз керак”, деди Эрдўған.
Туркия Президенти афғон ҳукумати мажбуриятларни бажаришда давом этиши кераклигини таъкидлади.
Муҳокамалар натижасига кўра ОЮ-ИЖ саккизинчи вазирлар конференциясининг Декларацияси қабул қилинди, шунингдек, “Ишончни мустаҳкамлаш чоралари”нинг 6 йўналишини тадбиқ этиш ҳамда ОЮ-ИЖ форумини ислоҳ қилиш бўйича янгиланган режалар маъқулланди.
Якуний ҳужжатда афғонлараро тинчлик жараёнини илгари суриш орқали узоқ муддатли тинчликни ўрнатиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга эришиш ва минтақавий иқтисодий алоқаларга интеграциялашиш борасидаги Афғонистон Ҳукуматининг саъй-ҳаракатларини давом эттиришга ОЮ-ИЖнинг аъзо давлатлари ва ҳамкорлари тайёрлиги акс эттирилган.
Тадбир якунида “Осиё юраги - Истанбул жараёни” форумига навбатдаги раислик Тожикистонга ўтказилди.
LiveБарчаси