ИИВ раҳбари қатор лавозимий ўзгаришларни амалга оширди

Жамият

image

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Подполковник  Нуруллаев Умидбек Купалович ИИВ Кадрлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - касбий тайёргарликни ташкиллаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш (Олмалиқ шаҳри) Маркази бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Капитан Балтабаев Акмал Акрамович ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари - режалаштириш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи-шифокор лавозимига тайинланди. Акмал Балтабаев бунга қадар Андижон вилояти ИИБ Тиббиёт бўлими бошлиғи-шифокор лавозимида хизмат қилган.

Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонининг кадрлар ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-ахлоқий тарбия ва ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган полковник Курамбаев Гапур Бекчанович Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари - кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Майор Қўчқаров Дилшодбек Адилжанович Андижон вилояти ИИБ, Тиббиёт бўлими бошлиғи-шифокор лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у тиббиёт  бўлими ҳарбий-тиббий комиссия раиси лавозимида хизмат қилган.

Подполковник Аманов Исмоил Исоқулович Жиззах вилояти ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Исмоил Аманов Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Полковник Бешимкулов Актамали Бектошевич Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи  лавозимига тайинланди. У бунга қадар Ғузор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими бошлиғи лавозимида хизмат қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ

Баҳолаганлар

263

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг