“Тез ёрдам” ҳайдовчиси жаримага тортилмаслиги белгилаб қўйилди

Жамият

image

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутаталари томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 171-моддасига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди. Амалдаги қонунларга мувофиқ, тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳайдовчилари ўз хизмат вазифаларини бажараётганда, вазият тақазозига кўра шошилаётганда белгиланган тезликни ошириш, светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ўтиш ва бошқа ҳолларда фото радарга тушганда жавобгарликка тортилаётгани аниқланган.

Ушбу қонун лойиҳаси билан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали тезкор ва махсус хизмат транспорт воситалари ҳамда улар кузатиб келаётган транспорт воситалари томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар қайд этилган ҳолларда ҳайдовчиларнинг кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажарганини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда маъмурий иш ушбу Кодекснинг 271-моддасига мувофиқ тугатилади. Шунингдек, тез тиббий ёрдам автомашиналари билан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ амалиётдаги айрим муаммоли ҳолатлар бартараф этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг