Украинада мотам: ёнғинда 10 киши ҳалок бўлди
Олам
−
08 Декабрь 2019
6414Бугун 8 декабрь куни Одесса иқтисодиёт, ҳуқуқ, меҳмонхона ва ресторан бизнеси коллежжида 4 декабрь куни содир бўлган ёнғинда ўн киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.
"Ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди", дейилади расмий нашрлар хабарида. Қутқарувчилар вайроналар остида яна икки кишининг жасадини топишган. Олдинроқ саккиз киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Mаълумот ўрнида, 4 декабрь куни Одесса иқтисодиёт коллежида ёнғин содир бўлган. Ёнғин пайтида бинода 400 дан ортиқ киши бўлган. Полиция ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш моддаси бўйича судга қадар терговни бошлаб юборди. Ҳозирда икки гумондор аниқланди. Воқеа сабаби ҳозирча расман эълон қилинмади.
Украина Президенти Одесса коллежидаги мазкур фожиа муносабати билан 8 декабрни мотам куни деб эълон қилди.
Шу куни бутун мамлакат бўйлаб давлат идоралари биноларида давлат байроғи туширилади. Зеленский, шунингдек, барча кўнгилочар ва концерт тадбирларини бекор қилишни ва телевизион ва радио дастурларига ўзгартиришлар киритишни буюрди.
5 ва 6 декабрь эса Одесса ҳукумати томонидан мотам куни деб эълон қилинди.
LiveБарчаси