... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқаро почтамт филиалидаги ёнғин оқибатида посилкаларга зарар етди


10:23, 05.02.2016 Мобил мухбир
 2 405

Айни дамда бино эшиклари муҳрланиб, ичкарига кириш тақиқлаб қўйилди. Бугунчалик иш куни ҳам бекор қилинган.

4 февраль куни тунги соат 23:00 атрофида Тошкент шаҳрида жойлашган  “Ўзбекистон почтаси” АЖга қарашли Халқаро почтамт филиалида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ўз исм шарифини ошкор этишни истамаган копмания ходимларидан бири “Qalampir.uz” сайтининг “Мобил мухбир” рукнига хабар бермоқда.

Шимолий вокзал яқинидаги бу бинода турли давлатлардан мамлакатимизга кириб келаётган почта жўнатмалари сақланар эди. 1-2-3 қаватлардаги ёнғин оқибатида почтадаги хатларга зарар етмаган, жабрланганлар ҳам йўқ. Бироқ  почта жўнатмалари, посилкаларга аланга ичида қолган. Айни дамда бино эшиклари муҳрланиб, ичкарига кириш тақиқлаб қўйилди. Бугунчалик иш куни ҳам бекор қилинган. Айни дамда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва мутахассислар томонидан ёнғин келиб чиқиши сабаблари ўрганилмоқда. 
 
Дарвоқе, сизда ҳам “Qalampir.uz” да ўз хабарларингиз билан иштирок этмоқчимисиз? Уларни Telegram мессенжеридан +99897 4423320 рақамига ёки электрон почта орқали info @qalampir.uz манзилига юборинг.

 

 

Теглар:Ёнғин Халқаро почтамт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия