...
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқаро мақом санъати анжумани меҳмонлари таассуротлари


14:23, 08.09.2018 Жамият
 2 472

Халқаро мақом санъати анжуманида дунёнинг 73 давлатидан келган вакиллар иштирок этяпти.

Шаҳрисабз шаҳрида Халқаро мақом санъати анжумани давом этмоқда. Унда дунёнинг 73 давлатидан келган санъатшунос олимлар, мутахассислар, хонанда ва созандалар, ҳукумат вакиллари иштирок этмоқда. Меҳмонлар ушбу тадбир ҳақида фикрлари билан ўртоқлашдилар.
 
Лопез, Португалиялик мусиқачи:
 
– Биз дунёдаги кўплаб фестиваллар ва тантаналарда иштирок этганмиз. Шу сабаб интернет орқали Ўзбекистонда бўладиган “Халқаро мақом санъати анжумани” ҳақидаги роликларини кўриб, унга қизиқиб қолдик. Келиб, кўрганимиздан сўнг эса танловимиз нақадар тўғри бўлганига ишонч ҳосил қилдик. Чунки бу анжуман ўзбек миллий санъати билан бирга унинг анъаналарини ҳам акс эттирадиган жуда катта маданий воқеликка айланди. Биз мазкур анжуман орқали бутун бир ўзбек халқининг ниҳоятда санъатсевар ва меҳмондўст эканлигини билиб олдик. Майдондаги турли ҳудудларга оид чиқишлар эса ҳайратимизни оширди. Ўйлайманки, мазкур фестивал кўплаб халқлар мақом санъатини тарғиб қилувчи энг эътибордаги санъат тақдимотларидан бирига айланади.
 
Анвар Абдулла, Бирлашган Араб амирликлари санъат вакили:
– Мен интернет орқали ўзбек миллий мақомларини тинглаб, унинг оҳанглари ниҳоятда дилтортар ва ўзига жалб қилувчи эканлигини ҳис қилдим. Бу эса менинг уларга бўлган қизиқишимга сабаб бўлди ва Ўзбекистон заминига, “Халқаро мақом санъати анжумани”га ташриф буюрдим. Шаҳрисабзга келгач эса, тарихий “Оқсарой” обидаси ва унинг атрофидаги ўзбек халқининг миллий санъати, либослари, ҳунармандчилиги ва таомлари ҳақида мужассамланган экспозицияларни кўриб, янада ажойиб таассуротларга эга бўлдим. Бу майдончага кирган борки, бир неча лаҳзаларнинг ичида халқингиз ҳақида кўпнига маълумотларга эга бўлади. Айниқса, ўз қўллари билан миллий санъат намуналарини тайёрлаётган ҳунармандлар ишига қойил қолдим.
 
Келгусида Ўзбекистонга, албатта, оиламни ҳам олиб келаман. Мақом санъати фестивали эса аллақачон санъатсеварларнинг кўнглидан жой олди, десам янглишмайман.
 
Ражеш Шах, Ҳиндистон вакили:
 
– Биласизми, ўзбек миллий мақом санъати ҳинд рага санъатига жуда яқин. Ҳаттоки чолғуларида ҳам катта ўхшашлик бор. Бу анжуманда бизнинг вакилларимиз ҳам иштирок этишяпти. Ўйлайманки, уларнинг чиқишлари эътиборга сазовор бўлади. Эътиборлиси, ўзбек халқи ҳам, ҳинд халқи каби ниҳоятда санъатсевар. Шу жиҳатдан қараганда мазкур санъат байрами жуда эътиборга сазовор.
 
Ўйлайманки, ушбу тадбирнинг ташкил этилиши кўплаб халқлар маданияти ва санъати алмашинувига, дўстлик ва ҳамжиҳатлик алоқаларининг мустаҳкамланишига сабаб бўлади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Халқаро мақом санъати анжумани Шаҳрисабз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар