Қашқадарёда гепатит С касаллигига қарши дори воситалари ишлаб чиқарилади

Жамият

image

.

Қаршида Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Усмонов бошчилигидаги 14 кишидан иборат делегация аъзолари иштирокида дастлаб маҳаллий тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди. 

 Қарши шаҳридаги “Дори Дармон” ДУК билан  Мисрнинг “One World Pharma” компанияси ҳамкорлигида “One world Kashdarya” қўшма корхонасини ташкил этиш юзасидан келишувлар олиб борилди. Ушбу лойиҳа доирасида гепатит С касаллигини олдини олиш ва унга қарши курашиш учун дори воситалари ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Лойиҳага дастлабки босқичда 5 миллион АҚШ доллари йўналтирилади. Шундан 3,5 миллион доллар хорижий инвестиция бўлиши кутиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

гепатит С

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар