... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Халқаро аэропортларда ишга тушган “яшил” ва “қизил” йўлак нима?


16:09, 02.01.2018 Жамият
 7 231

Йўлаклар номига мос равишда тегишли рангдаги линиялар билан белгиланади. Кириш ва чиқиш жойларини англатадиган йўлаклар орасидаги масофа эса камида 2 метр бўлиши лозим.

Ҳаракатлар стратегияси ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича “яшил” ва “қизил” йўлак тизимини амалиётга татбиқ этиш юзасидан ҳам топшириқлар берилган эди. Унга кўра, республикадаги мавжуд халқаро аэропортларнинг барчасида 2018 йилнинг 1 январидан “яшил” ва “қизил” йўлак ишга тушди.
 
Хўш, “яшил” ва “қизил” йўлак ўзи нима?
 
“Яшил” йўлак – кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шахсларнинг нотижорат мақсадлардаги қўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиши учун мўлжалланган жой.
 
“Қизил” йўлак – кириб келиш ва чиқиб кетиш жойларида махсус белгиланган, жисмоний шасхларнинг ёзма шаклда декларацияланиши лозим бўлган қўл юки ва кузатиб борилаётган багаждаги товарларни, шунингдек декларацияланиши жисмоний шахснинг ихтиёрига кўра амалга ошириладиган товарларни божхона чегарасидан олиб ўтиш учун мўлжалланган жой.
 
“Яшил” йўлакда олиб кириш ёки олиб чиқиш қонун ҳужжатларига мувофиқ тақиқланган ёки чекланган товарлар, қиймати ва миқдори божсиз олиб кириш нормасидан ва қонун ҳужжатларида белгиланган акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормасидан ошадиган товарлар ҳамда ёзма декларацияланадиган нақд миллий ва хорижий валютадаги олиб кириш ва олиб чиқишга рухсат этилган маблағларнинг чеклаган нормаларидан ташқари барча товарлар оғзаки декларацияланади.
 
16 ёшга тўлмаган шахсларнинг қўл юки ва багаждаги товарлари унга ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан декларацияланади.
 
Жисмоний шасхнинг “яшил” йўлакдан ўтиши божхона мақсадлари учун божхона органига мазкур шахснинг ёзма декларациялаштириладиган товарлари йўқлигини маълум қилиш сифатида қаралади. Бу жисмоний шахсни божхона қонунчилиги талабларига риоя этиш мажбуриятидан озод этмайди.
 
Агар “яшил йўлак”дан ўтаётган жисмоний шахс тақиқланган ёки чеклаган товарларни, қиймати ва миқдори божсиз олиб кириш нормасидан ва қонун ҳужжатларида белгиланган акциз солиғи солинмайдиган товарларни олиб кириш нормасидан ошадиган товарларни ёки нақд валюталарнинг рухсат этилган мидқоридан ортиқчасини олиб ўтаётгани гумон қилинганда ёки бу ҳақида ахборот мавжуд бўлса, ушбу шахсга нисбатан божхона назоратининг тегишли шакллари қўлланилади.
 
Ушбу жараёнда тегишли божхона қоидабузарлиги фош этилса, у ҳолда ушбу шахс божхона қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
 
“Қизил” йўлак орқали ўтадиган жисмоний шахслар белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдиришади. Божхона органлари “қизил” йўлакда божхона назорати шаклларини қўллашда танлаш принципига асосланади.
 
Жисмоний шахсларнинг ишлаб чиқариш ёки тижорат мақсадлари учун мўлжалланган товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишида божхона расмийлаштирувининг қонун ҳужжатларида белгиланган умумий қоидалари қўлланилади.
 
Ҳар бир йўлак томонга ҳаракатланиш ва ҳар бир йўлакка кириш йўналиши аниқ белгиланади ҳамда фарқланади. Йўлаклар билдирувчи махсус белгилардаги маълумотлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлади. Бундан ташқари, фаолият кўрсатилаётган ҳудуддан келиб чиқиб, божхона органари қўлланиши мақсадга мувофиқ деб биладиган бошқа тилларда ҳам бўлиши мумкин.
 
Йўлаклар номига мос равишда тегишли рангдаги линиялар билан белгиланади. Кириш ва чиқиш жойларини англатадиган йўлаклар орасидаги масофа эса камида 2 метр бўлиши лозим.
 
Ушбу йўлаклар божхона ҳудудига кириб келишда чегара назоратидан ўтгандан сўнг, чиқиб кетишда эса чегара назоратидан ўтишдан олдин, халқаро аэропортларда эса багаж топшириладиган ёки бериладиган жойдан сўнг жойлаштирилади.
 
Халқаро аэропортларда чиқиб кетишда йўловчиларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда багажни топшириш жойларида божхона назоратини амалга оширишгача авиаташувчига топширилган багажда олиб ўтиладиган товарларга нисбатан божхона қонунчилиги бузилишилари аниқланса, уларни содир этган шахсларни ўз вақтида аниқлаш имконини берадиган шароитлар яратилган ҳолатда “яшил” ва “қизил” йўлакларни жойлаштиришга рухсат этилади.
 
Ушбу йўлаклар шундай ажратилиши лозим-ки, ундан ўтаётган йўловчилар бошқа йўлак орқали ўтадиган шахсларни кузатиш имконига эга бўлмасликлари керак.
 
Икки йўлакли тизим олдида жисмоний шахсларга божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларни декларациялаш учун тегишли йўлакни онгли равишда танлаш имконини берадиган ахборот ҳудуди ташкил этилади.
 


Унда божхона қонунчилиги ва асосий қоидалар, икки йўлақли тизимни қўллаш тартиби ҳақида қисқача маълумотномалар, шунингдек божхона қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги огоҳлантириш жойлаштирилади.




 
Ахборот ҳудудидаги маълумотлар давлат тили, рус ва инглиз тилларида, шунингдек фаолият кўрсатадиган ҳудуддан келиб чиқиб, божхона органлари томонидан танланган бошқа тилларда бўлиши мумкин. Бу ерда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш устунлари, декларацияни тўлдириш намуналари ва бланкалари бўлади.
 

Теглар:Яшил ва қизил йўлак Давлат божхона қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар