Россияда яна 11 012 кишида коронавирус аниқланди

Олам

image

Россияда 10 май куни 11 012 кишида янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекцияси аниқланди. Мамлакатда умумий беморлар сони 209 688 нафарга етди. 

10 май ҳолатига кўра, мамлакатда 88 киши ушбу вирусдан вафот этиб, умумий кўрсаткич 1915 тани ташкил этмоқда. Бу умумий беморларнинг 0,9 фоизи дегани. 

Беморларнинг 34 306 нафари ёки 16,3 фоизи соғайган. 10 май куни соғайганлар 2390 нафарга етган. Беморларнинг 173 467 нафари ёки 82,7 фоизида даволаш муолажалари давом этмоқда. 

Россия айни вақтда коронавирус аниқланиши бўйича дунё ўнлигининг бешинчи поғонасида бормоқда. Ундан олдинги тўрт ўринни АҚШ (1 326 138), Испания (224 350), Буюк Британия (220 449), Италия (219 070) эгаллаб турибди 

Ўнликнинг кейинги ўринларида эса Франция (176 782), Германия (171 767), Бразилия (156 862), Туркия (138 657), Эрон (107 603)ни кўриш мумкин. 

Маълумот ўрнида, дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 4 088 393 нафарга етди. Уларнинг 281 893 нафари ёки 13,4 фоизи вафот этди. 1 397 501 киши ёки касалликни юқтириб олганларнинг 34,1 фоизи соғайди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

208

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг