Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди. 

Низомга мувофиқ, бир қатор қайта тайёрлаш ва малака ошириш марказлари, оромгоҳлар, таҳририятлар, “Меҳнибонлик” уйлари Вазирлик таркибига кириши белгиланди.

Умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида ўқувчиларнинг маънавий ахлоқий, интеллектуал ва жисмоний ривожланиши даражасини янада юксалтиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш Вазирликнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Низом билан Вазирлик ҳамда унинг ҳудудий бошқарма ва бўлимларининг вазифа ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.

Вазирликка Бош вазир тақдимномасига биноан Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган Вазир бошчилик қилади.

Вазирнинг беш нафар ўринбосари, жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири ва ҳудудий бўлинмалари раҳбарларини лавозимига тайинлаш ва озод этиш бевосита Вазир томонидан давлат ҳокимияти органлари розилигисиз амалга оширилади.

Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳоланиб борилади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Халқ таълими вазирлиги

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг