Халқ банкидаги ҳақиқий шароит қандай?
Реклама 18 Февраль 11:59 6520
image

Жорий йилнинг 14 февраль куни Халқ банки Тошкент шаҳар Амалиёт бўлимида банк томонидан тақдим этилаётган банк хизмат турлари билан журналистларни таништириш мақсадида пресс-тур ўтказилди.

Банк филиалида бугунги жаҳон андозаларига ва халқаро стандартлар талабига мос келадиган замонавий ва сифатлибанк хизматларикўрсатиб келинмоқда.

Ушбу пресс-турдан асосий мақсад,банк томонидан мижозларга яратилаётган қуйлайликлар, амалга оширилаётган янгиликлар билан таништириш ва кенга оммани хабардор қилишдан иборат.

Халқ банки юртимиздаги энг кўп тармоққа эга бўлган, энг йирик ва универсал банклардан бири бўлиб, банк томонидан аҳолига ва юридик шахсларга барча турдаги хизматлар кўрсатилиб келинмоқда.

Халқ банки мижозларга ҳар доим яқин

Банк ўз мижозларига қулайликлар яратиш,уларга тақдим этилаётган банк хизматлари ҳақида тўлиқ ва тушунарли тарзда маълумотлар билан таъминлаш мақсадида, банк хизматлари акс эттирилган махсус китобча тайёрлади.

Китобча жисмоний шахслар учун алоҳида, юридик шахслар учун алоҳида тайёрланган, банк хизматлари хақида маълумотлар оддий, содда ва тушунарли тарзда ёритилган. Шунингдек, қўшимча маълумотлар учун банк марказий аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари телефон рақамлари кўрсатиб ўтилган.

Зеро банкнинг асосий мақсади “Халқ ишончи ва фаровонлиги асосий мақсадимиз” шиори асосда ишлаш ва мижозлар ишончини оқлашдан иборат.

Бундан ташқари, Халқ банки томонида мижозларга барча турдаги замонавий банк хизматлари кўрсатилиб, қатор имтиёзлар жорий этилмоқда. 

Халқ банки – халқ хизматида!

Банкдан янги ҳисоб рақам очган хўжалик юритувчи субъектлар учун “Мобил банкинг” ҳамда “Интернет банкинг” хизматлари мутлақо бепул.

Халқ банки хизматлари – “Сиз учун қулай ва ишончли”дир...

Энг муҳими, Халқ банки мижозлари ҳисобрақамидаги маблағларни банкнинг “Интернет банкинг” ва “Мобил банкинг”хизматлари орқали банк иштирокисиз ўтказиш имконияти яратилди.

Олдинлари, бу каби амалиётлар банк филиали бош бухгалтери тасдиқлагандан сўнг ўтар эди.

Бизнесингиз –Халқ банки билан ишончли.

Энди, Халқ банки мижозлари ўз ҳисобрақамидаги маблағларни, Халқ банки мижозларига 24/7-режимда, узлуксиз, дам олиш кунлари ҳам ўтказиш имконияти яратилди.

Халқ банки мижозлар учун чексиз имкониятлар яратади...


Яна бир янгилик, банк мижозлари энди “банкда ресурс йўқ” деган ҳолатларга дуч келишмайди. 
Яъни, мижоз ўз ҳисобрақамидаги маблағларни исталган пайтда тасарруф этиши мумкин, Халқ банки мижози ресурс билан боғлиқ ҳеч қандай муаммога дуч келмайди. 

Хусусий тадбиркор Наримон Аҳроровнинг айтишича, банкнинг ушбу қулайликлари мижознинг оворагарчилини кескин камайтириб, қулайликларни юзага чиқармоқда.

"Халқ банки яқинда «24/7 Электрон офис»ларташкилқилди. Ундабизмижозларгаҳафтасигаетти кун, кечаюкундузхизматкўрсатади. Албатта, бу аҳолига ҳамда мамлакатимизга ташриф буюрган меҳмонларга қўшимча қулайликлар яратади", дейди "ArtPalitra" МЧЖ вакили, банк мижози Ҳамро Фатҳуллаев.

Бир сўз билан айтганда, юртимизда Халқ банки томонидан янгидан амалиётга жорий этилаётган янги хизмат турлари замирида аҳоли ва банк мижозлари учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсади ётибди. 

Реклама ҳуқуқи асосида 

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 61
Рейтинг: 3.0
Теглар