Тошкентнинг икки туманида ичимлик суви вақтинча ўчирилади
Жамият
−
18 Апрель 2019
5163Тошкент шаҳридаги ичимлик суви тармоқларида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Чилонзор ва Яккасарой туманидаги айрим маҳалла ва объектларда сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қуйида таъмирлаш ишлари олиб бориладиган манзилгоҳлар ва тамирлаш санасини келтирамиз:
18 апрель куни 9:00дан 19 апрелгача бир сутка давомида Чилонзор туманидаги “Чарх Камолон-1”, “Чарх Камолон-22, “Чарх Камолон-3” маҳаллалари, 22 меҳрибонлик уйи, Озарбойжоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Т.Тўла кўчаси 16, 18 уйда ҳамда Олмазор кўчасидаги 2 уйда;
18 апрель саоат 23:00дан 19 апрел 9:00 гача “Бўрижар”, “Мевазор”, “Якка тут”, “Хирмонтепа”, “Кичик Хирмонтепа” ва “Шуҳрат” маҳаллаларида, Ал-Хоразмий ва Машраб кўчаларида, Чилонзор 19, 20 ва 20А даҳаларида;
18 апрель куни 9:00дан 19 апрелгача бир сутка давомида Яккасарой туманидаги Юнус Ражабий, Ракатбоши кўчаси ва Ракатбоши 3-9 тор кўчаларида, Шаршара кўчаси, тор кўчаси ва берк кўчасида ҳамда “Туркистон” меҳмонхона мажмуасида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.
LiveБарчаси