... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулсанам Мамазоитова ва Ботир Қодиров АҚШда концерт беради


12:28, 12.01.2017 Шоу-бизнес
 4 581

Ушбу концерт икки хонанданинг АҚШдаги илк концерти саналади.

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ҳар йили январ, февраль ойларида “Истиқлол” санъат саройида яккахон концерт дастурини тақдим этиб келарди. Хонанда бу йилги концертини бекор қилди.
 
Маълумотларга қараганда, Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ва хонанда Ботир Қодиров АҚШга кетишга ҳозирлик кўришмоқда.
 
Жорий йилнинг 18 февраль куни Гулсанам Мамазоитова ҳамда Ботир Қодиров АҚШнинг Бруклин шаҳрида “Икки қалбдан минглаб қалбларга” номли гастроль концерт дастурларини тақдим этадилар. Концерт дастури жонли ижрода бўлиб ўтиши айтилмоқда.
 
Маълумот учун, ушбу концерт икки хонанданинг АҚШдаги илк концерти саналади.
 

Теглар:Концерт Гулсанам Мамазоитова Ботир Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!