Арманистон Озарбайжоннинг самолётини уриб туширди

Олам

image

Тоғли Қорабоғда бутун қарама-қаршилик чизиғи бўйлаб ҳарбий операциялар бугун, 2 октябрь куни ҳам давом этмоқда. Арманистон кучларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Озарбайжон Қуролли кучларининг самолёти ва учувчисиз учоғини уриб туширди. Бу ҳақда Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степанян ўзининг Facebook саҳифасида ёзди. 

"Тахминан соат 07:55 да Арцахнинг шимолий-шарқий йўналишида (тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси – таҳр.) Арманистон кучларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари душман самолётини ва учувчисиз учувчини уриб туширди. Ҳарбий ҳаракатлар бутун фронт бўйлаб давом этмоқда. Душманнинг турли йўналишларда олд томондан ёриб ўтишга уринишлари муваффақиятсиз тугади”, дейди у. 

Расмий Бакуга кўра, Арманистон Қуролли Кучлари кеча, 27 сентябрь куни соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжонга қарши кенг кўламли провокацияларни амалга оширди, бутун фронт бўйлаб Озарбайжон армиясининг позицияларини, шунингдек, олдинги чизиқ зонасида жойлашган аҳоли пунктларини ўққа тутди. Унда мингга яқин ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган.

Арманистон ҳужум Озарбайжон қуролли кучлари томонидан бошланганини айтмоқда. Озарбайжон эса қуролли тўқнашувга нисбатан жавоб ҳужумлари бошлаганини расман эълон қилиб, Арманистон чегарасидаги тинч аҳоли вакилларини чегара ҳудудларидан четга чиқишларини сўради.

Ҳолат бўйича Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев халққа мурожаат билан чиқиб, тўқнашув Озарбайжоннинг провокацияси эмаслигини айтди.

Никол Пашинян эса мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик эълон қилди.  Бунинг ортидан Илҳом Алиев мамлакатда ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати эълон қилиш ҳақидаги фармонга имзо чекди. Шунингдек, Алиев 28 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон Қорабоғ тўқнашуви

Баҳолаганлар

568

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг