10 йил қидирувда бўлган шахс Тошкентга келиб, қўлга тушди

Жамият

image

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 10 йилдан бери қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан Ургут тумани Жартепа маҳалласида яшаган, 1983 йилда туғилган Ҳ.Ж. қўлга олинди.

У Самарқанд вилояти ИИБ 2009 йил 8 апрелида қидирувга берилган. Ҳ.Ж. “Новосибирск–Тошкент” авиарейсида учиб келган вақтида ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

қидирув

Баҳолаганлар

1173

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг