Зангиотада собиқ прокуратура ходими жарроҳлик амалиётдан тирик чиқмади
Жамият
−
02 Август 2020
19535Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Зангиота туманида жойлашган “Лор Мед сервис” хусусий клиникасида нотўғри жарроҳлик амалиёти ўтказилганлиги сабабли прокуратура ходими вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалди. Бу хабарларга Бош прокуратура муносабат билдирди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 30 июль куни соат 14:55 ларда фуқаро Сухроб Турдиев (1991 й.т.) Зангиота туманида жойлашган хусусий клиникада бурун деформацияси ташхиси бўйича ўтказилган жарроҳлик амалиёти давомида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳум Сухроб Турдиев ҳақиқатда 2018 йил ноябрь ойига қадар прокуратура органлари тизимида ишлаб келиб, Тошкент вилояти прокурорининг буйруғига асосан прокуратура органларидан бўшатилган.
Шифокор ҳибсга олинганлиги ҳақидаги маълумот ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь