...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулнора Каримовага пора беришда айбланган компания Ўзбекистондан бош олиб кетди


17:11, 05.12.2018 Жамият
 20 613

Telia компанияси Евроосиё алоқа бозорини тўла тарк этишга аҳд қилган.

Ucell компанияси давлат қўлига ўтди. Швециянинг Telia компанияси Ucell алоқа компаниясидаги улушини Ўзбекистонга сотди. Келишув қиймати 215 млн долларга тенг. Савдо келишуви ҳақида АҚШ Адлия вазирлиги ҳам огоҳлантирилган.
 
Компания ҳиссаларини Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси сотиб оляпти.
 
“Ўзбекистонда Ucell’ни сотаётганимизни эълон қилишдан мамнунмиз. Бу Евроосиёни тарк этиб, кўпроқ эътиборни Шимолий ва Болтиқ денгизи минтақаларига қаратиш ҳақида қарор қилганимиздан кейин бешинчи келишувдир”, деган Telia Company президенти ва бош ижрочи директори Йохан Деннелинд.
 
Келишувга кўра, давлат Ucell компаниясининг барча қарзларини тўлаб бериш мажбуриятини олади.
 
Ucell компаниясига 1996 йилда Coscom бренди остида асос солинган. Telia компанияси 2007 йилда Coscom ҳиссаларининг катта қисмини сотиб олган ва 2008 йилда компания Ucell деб қайта номаланган.
 
Маълумот учун, Telia компанияси Ўзбекистон алоқа бозорига кириш учун Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага пора берганликда айбланган.
 
Швед компаниясининг ўша даврдаги раҳбарлари терговда Ўзбекистонда “катта”ларга пора бермасдан бизнес қилиб бўлмаслигини таъкидлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, UMS алоқа операторининг 100 фоиз ҳиссалари ҳам давлат қўлида бўлиб, компания назорати  Президент қарори билан “Рақамли ишонч” жамғармасига ўтказилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ucell Telia 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар