... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулнора Каримова хайрия ишларига йирик компанияларни қандай жалб қилган? – Собиқ ходима ҳикоя қилади


15:07, 20.01.2018 Жамият
 22 191

Ходима Гулнора Каримованинг АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтиши керак бўлган, аммо қолдирилган модалар намойиши ҳақида ҳам сўз очган.

Аввалроқ, Гулнора Каримовага тегишли бўлган, 2013 йилнинг ноябрь ойида фаолиятини тугатган Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми жамғармасида ишлаган ходиманинг “Asia Terra” порталига интервью бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
3 йил Гулнора Каримова раҳбарлигидаги фаолият юритган ходимага кўра, Каримова хайрия лойиҳаларини амалга оширишни хуш кўрган. Бунинг учун катта корхоналар, номи чиққан компанияларни жалб қилган. Ташкилотлар эса ушбу тадбирларга таклиф этилиш, иштирокчилардан бири сифатида қатнашиш, албатта, Гулнора Каримовага яқин бўлиш мақсадида йирик маблағларни фонд ҳисобига ўтказган.
 
Ходима Гулнора Каримованинг АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтиши керак бўлган, аммо қолдирилган модалар намойиши ҳақида ҳам сўз очган. Унинг маълум қилишича, Каримованинг модалар ҳафталигидаги иштирокига тақиқ қўйилгач, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасига минглаб хатлар ёзилган.
 
“Ўшанда бутун форумчилар АҚШ элчихонасига уни қўллаб-қувватлаб хат ёзишга мажбур бўлганмиз. Биз бу хатларда уни қандай лойиҳаларни амалга ошираётгани, олтин, бриллиантлар билан қандай тикувчилик қилаётганини айтиб мақташимиз керак бўлган... Биз нафақат ўз номимиздан, балки Петя, Коля, Вася... ким дуч келса ўшанинг номидан хат йўллаганмиз. Хатларда биз ўзимизни волонтёрлар сифатида таништириб, ҳаммасини кўряпмиз, билиб турибмиз деб ёзгандик”, дейди исмини сир тутган ходима.
 
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг июль ойида Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримова жиноий иши бўйича тўлиқ расмий маълумотни эълон қилган эди. Унда қайд этилишича, ҳозирда 12 та хорижий давлат ҳудудида 1 млрд 394,1 млн АҚШ доллари, 63,5 млн евро, 27,1 млн фунт ва 18,5 млн франк миқдордаги маблағ легаллаштирилган.
 
Кейинроқ, Гулнора Каримованинг Швейцарияда 784 миллион АҚШ доллари, яъни 800 миллион Швейцария франки музлатилди.
 
2017 йилнинг 21 декабрь куни АҚШ бутун дунё бўйлаб коррупция, инсон ҳуқуқларини поймол қилганликда гумон қилинган бир қатор кишиларга нисбатан санкция эълон қилди. Санкция рўйхатига киритилган кишилар ичида Гулнора Каримованинг номи ҳам келтирилган.
 
Гулнора Каримовага тегишли бўлган Фонд Форумнинг собиқ ходимаси билан бўлиб ўтган инетрвьюни яқин соатларда “Qalampir.uz”да ўқишингиз мумкин. 

Теглар:Гулнора Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар