Бир кунда 100 мингта одам тест синови топшириши режалаштирилмоқда – ДТМ

Жамият

image

Тошкент шаҳрида тест синовлари учун 10 000 тага яқин ўринли жой тайёрланган. Бу ҳақда Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов Халқаро пресс-клуб олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ва янги 2020-2021 ўқув йили мавзусига бағишланган сессияда маълум қилди.

Имтиҳонлар икки сменада ўтказилишини инобатга олсак, бир кунда 20 мингга яқин абитуриент тест топшириши мумкин бўлади. 

“Республика бўйича бир кунда 100 мингта одам тест синови топшириши режалаштирилмоқда.Тест топширилгандан кейин эртаси куни натижаларни кўрса бўлади. Бир ҳафта ичида абитуриент қайси йўналишга тавсия этилгани маълум қилинади. Бу маълумотлар ҳамда тўпланган балларни шахсий кабинетда билса бўлади”, деди Мажид Каримов.

Маълумот ўрнида, 2020-2021-ўқув йили учун абитуриентлардан тушган аризалар виоятлар кесимида тақсимланиши қуйидагича:

•  Тошкент шаҳри – 399 415 нафар (29 та ОТМ);

•  Самарқанд вилояти – 139 874 нафар (9 та ОТМ);

•  Фарғона вилояти – 114 992 нафар (7 та ОТМ);

•  Aндижон вилояти – 106 697 нафар (4 та ОТМ);

•  Қашқадарё вилояти – 99 925 нафар (6 та ОТМ);

•  Сурхондарё вилояти – 90 663 нафар (6 та ОТМ);

•  Қорақалпоғистон Республикаси – 82 397 нафар (9 та ОТМ);

•  Тошкент вилояти – 79 544 нафар (4 та ОТМ);

•  Наманган вилояти – 79 024 нафар (3 та ОТМ);

•  Жиззах вилояти – 72 761 нафар (3 та ОТМ);

•  Бухоро вилояти – 67 485 нафар (4 та ОТМ);

•  Хоразм вилояти – 60 314 нафар (3 та ОТМ);

•  Навоий вилояти – 48 595 нафар (2 та ОТМ);

•  Сирдарё вилояти – 42 399 нафар (2 та ОТМ).

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда имтиҳонлар 2 сетябрь куни бошланади ва кўпи билан 14 кун давом этади. Имтиҳонлар ҳудудлардаги марказий стадионларда бўлиб ўтади.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг