Суд-ҳуқуқ тизимида оламшумул ўзгаришлар кутилмоқда (тўлиқ рўйхат)
Жамият
−
01 Июль 2020
12389Аввал хабар берганимиздек, кеча, 30 июнь куни Шавкат Мирзиёев раислигида одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашишга бағишланган йиғилиш ўтказилди
Йиғилиш натижаларига кўра қуйидагилар амалиётга тадбиқ этилади:
Бундан буён депутат ва сенаторлар ўзлари сайланган ҳудудларда судьялар корпуси, сектор раҳбарлари ва жамоатчиликни жалб қилган ҳолда Одил судловга кўмаклашиш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича мунтазам равишда мулоқотлар ўтказиб борадилар.
Аҳоли томонидан кўтарилган адолатсизлик ҳолатлари ва муаммолар ҳар чоракда маҳаллий кенгашларда танқидий муҳокама қилиниб, мутасаддилар олдига аниқ саволлар қўйилади ва масъулиятига баҳо бериб борилади.
Олий Мажлисдаги махсус қўмиталар ҳар бир ҳудуднинг одил судлов ва коррупция масалаларига оид рейтинги юритилишига бош-қош бўлиб, ҳар ярим йилда натижалари бўйича парламент эшитувлари ва текширувларини ўтказиб боради.
“Инсон қадр-қиммати - энг олий қадрият” махсус ўқув модули бўйича барча ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбар ходимларини ўқитиш вазифаси юклатилди.
Мутасадди идораларга Тергов институтини ташкил этиш, терговчилик касбини эгаллашга мутлақо янги талабларни ишлаб чиқиш, соҳага илғор тажриба ва стандартларни жорий этиш вазифалари қўйилди.
Тергов жараёнидаги хатолар суд мажлисида аниқланса, прокурор суднинг тугашини кутиб ўтирмасдан, ўз ташаббуси билан айбловдан воз кечадиган тартиб жорий этилиши лозимлиги қайд этилди.
Мутасаддиларга илғор тажрибалар ва халқаро стандартлар асосида суд тизимини “бир суд – бир инстанция” тамойили асосида қайта кўриб чиқиш топшириғи берилди.
Суд тизимида “назорат тартибида ишларни кўриш” амалиётидан тўлиқ воз кечилади.
Судьяларнинг адолатли қарор қабул қилишларига таъсир ўтказувчи барча омилларни, шу жумладан Олий суд раиси ва Бош прокурорнинг протест келтириш ҳуқуқи бекор қилинади.
Хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқишни бекор қилиш, умуман, давлат идораларининг бундай ташаббус билан чиқишига йўл қўймайди ва бу қонунда мустаҳкамланади.
Ерга бўлган ҳуқуқлар кафолати кучайтирилиб, мулкий ҳуқуқларни бекор қилиш фақат суд тартибида ҳал этилишини қатъий белгиланади.
Адвокатлик фаолиятини бошлаши учун ёш мутахассислардан 2 йил юридик стаж талаб этиш бекор қилинади, талабаликдан адвокат ёрдамчиси сифатида амалиёт ўташ тартибини жорий этилади.
Юридик олий ўқув юртларида “адвокатлик фаолияти” мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрланадиган бўлди.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни электрон танлаш тизимини ишга тушириш топшириғи берилди. Бу дастлаб пойтахт Тошкентда эксперимент тариқасида жорий этилади.
Олий судда ягона “Адолат” ахборот тизимлари комплексини ишга туширилади. Бунда барча учун судларга электрон мурожаат қилиш, мурожаатлар ҳолатини онлайн тарзда кузатиш, тарафларга маълумотларни электрон шаклда юбориш имконияти яратилади.
“Коррупциядан ҳоли” дастури ишлаб чиқилади. Бунда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда соҳаларни рақамлаштириш энг асосий вазифа бўлади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлигини коррупцияга қарши курашиш ишларининг ҳолатини таҳлил қилиб, ҳар йили Президент ва Олий Мажлис палаталарига миллий ҳисобот киритиб боради.
Коррупцияга қарши курашишда кадрлар тайёрлаш масаласига жиддий эътибор берилади. Бунинг учун Давлат бошқаруви академияси ва Тошкент давлат юридик университетида коррупция муаммоларини ўрганиш бўйича алоҳида ўқув модули, махсус кафедра ва магистратура мутахассислиги очилади.
Раҳбар ходимлар, айниқса, ҳокимларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини шакллантириш бўйича малака ошириш курслари ташкил этилади.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь