...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулнора Каримова қаердалиги маълум бўлди


15:07, 02.10.2018 Жамият
 33 367

Гулнора Каримованинг адвокати бундан бир неча ой аввал унинг қамоқхонада эканини айтганди. Бироқ...

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси, Гулнора Каримованинг қизи Имон Тошкентдан Лондонга учиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Имон Каримова Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасига Лондонга етиб олганини тасдиқловчи суратни жойлаштирди ва “Тошкент” Халқаро аэропортидан чиқаётиб юз берган кўнгилсизлик ҳақида ёзиб қолдирди.


 
“Аэропортда мени чалғитиб, компьютерим ва бошқа техникалардаги ахборотларни йўқ қилиш учун ёлғон жанжал чиқаришди... Энди бу тергов қилишга арзимайдиган нарса. Онам энди уйда. Балки шунинг учун қандайдир муҳим нарса излашгандир. Аҳмоқлардек!”, деб ёзган Имон Каримова суратга.
 
Имон Каримова онасининг ўз уйида эканини ёзган, бироқ бошқа маълумотларни ошкор этмаган.
 
Эслатиб ўтамиз, сўнгги бор Гулнора Каримованинг адвокати Грегуар Манжа у билан учрашиш учун Тошкентга келганда, мижози пойтахдан уч соат узоқдаги қамоқхонада сақланаётганини айтганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Гулнора Каримова Имон Каримова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар