Тошкент вилоятида аҳвол оғирлашяпти. Бўстонлиқда яна икки киши коронавирусдан вафот этди
Жамият
−
18 Сентябрь 2020
18908Бугун, 18 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 125 нафарга ошиб, 50 378 нафарни ташкил этмоқда. Шунингдек, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида яна икки бемор коронавирусдан вафот этди.
Янги касалланиш ҳолатларининг 90 нафари Тошкент вилоятида, 35 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Бўстонлиқ туманида яшаган 71 ёшли А.Т. (эркак) ҳамда 41 ёшли Д.Я. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 331 нафар, Тошкент вилоятида 124 нафар, Наманган вилоятида 51 нафар, Бухоро вилоятида 23 нафар, Андижон вилоятида 13 нафар, Навоий вилоятида 7 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 4 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 46 645 (+553) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 3 312 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Аввалроқ, Бўстонлиқ туманида 11 яшар бола коронавирус инфекцияси асоратларидан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь