Қорақалпоғистонда биринчи қор ёғди
Жамият
−
04 Ноябрь 2019
7181Кеча, 3 нобярь куни Қорақалпоғистон Республикасида биринчи қор ёғди. Республиканинг айрим ҳудудларда қор, айрим ҳудудларида ёмғир ёғган. Бу ҳақда маҳаллий журналист Юлдуз Жумагалиева ёзмоқда.
“Қорақалпоғистонда биринчи қор ёғди. Албатта ажойиб, лекин устюртликлар бундан хурсанд эмас. Одамлар ‘қанча ишимиз қолиб кетди’, деяпти”, деб ёзган журналист.
3 ноябрь тонгида кўчаларни оппоқ қор қоплаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта 3-5 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоқистон орқали Урал районлари (Екатеринбург) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келиши ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь