Аквариумда балиқ ови, шифокорлар билан рақс - карантиндаги хитойликлар вақтни қандай “ўлдирмоқда”?

Олам

image
Коронавируснинг навбатдаги “ўлжаси” -  Монако ва Исландия north_east

Коронавируснинг навбатдаги “ўлжаси” -  Монако ва Исландия

Коронавирус туфайли карантинда қолган ўн миллионлаб хитойлик вақтларини сарфлашнинг ноодатий усулларини ўйлаб топишди. Ижтимоий тармоқларда эпидемия тарқалган ҳудудлар аҳолиси ўз меҳмонхоналаридаги аквариумда балиқ овлашлари, спорт билан шуғулланишлари ва қўшнилар билан рақс мусобақаси ўтказаётгани акс этган видеороликлар пайдо бўлди. 

“Айни пайтда 220 миллион хитойлик карантинда қолмоқда ёки яшаш жойларини тарк эта олмаяпти. Савол туғилади: улар кўчага чиқмай, ўз вақтларини нималарга сарфламоқда?”, деб ёзади “Le Figaro” газетаси.

Вазиятнинг мураккаблашиши, ўз навбатида, аҳолининг ақл бовар қилмас ижодий қобилиятини юзага чиқарди, деб ёзади газета. Хитой ижтимоий тармоқларида одамларнинг нималар билан шуғулланаётгани акс этган турли видеолар пайдо бўлмоқда. Уларда ўз аквариумида балиқ овлаётган эркакни, шифокорлар билан рақс тушаётган беморни, швабра ва кастрюль ёрдамида кёрлинг ўйнаётган аёлни кўриш мумкин.     

Бошқа одамлар эса вақтларини оддий усул билан “ўлдирмоқда” – улар спорт билан шуғулланишяпти. Айнан бу танловни профессионал марафон югурувчиси Пан Шанку томонидан танланган. У 6 соат 41 минут ичида ўз квартирасида айлана бўйлаб 66 км.га югуриб чиқди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 85 184 нафарга етди. Шулардан 2 924 киши вафот этди. 39 399 киши ундан шифо топди. Айни пайтда Хитойда – 79251 нафар, Жанубий Кореяада – 2931, Италияда – 889, Diamond Princess лайнерида – 705, Эронда – 388, Японияда – 234 нафар коронавирусга чалинган бемор бор.

Ушбу касаллик жаҳоннинг Сингапур, Гонконг, АҚШ, Франция, Германия, Қувайт, Таиланд, Баҳрайн, Тайвань, Испания, Австралия, Малайзия, Буюк Британия, БАА, Вьетнам, Канада, Швеция, Макао, Ироқ, Швейцария, Исроил, Уммон, Австрия, Норвегия, Хорватия, Ливан, Греция, Финляндия, Филиппин, Ҳиндистон, Руминия, Россия, Покистон, Дания, Нидерландия, Мексика, Непал, Камбожа, Шри-Ланка, Бельгия, Миср, Афғонистон, Жазоир, Бразилия, Шимолий Македония, Грузия, Эстония, Сан-Марино, Нигерия, Литва, Янги Зеландия, Беларусь, Озарбойжон, Исландия ва Монако каби давлатларида аниқланган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг