Ўзбекистон яшаш учун арзон давлатлар қаторида

Бу қизиқ

image

Ўзбекистон дунёда яшаш учун энг арзон мамалакатлардан бири деб топилди. Бу ҳақиа Numbeo порталига жойлаштирилган маълумотлардан билиб олиш мумкин.

Порталга жойлаштирилган маълумотлар “Яшаш нархи рейтинги” деб ном олган бўлиб, унда тузишда  дуёнинг 136 та мамлакатида инсон омили аниқланиб, уларнинг ўртача қийматини ҳисоблаб чиқилган. 

Рейтингни тузишда озиқ-овқат нархи, турар жой ижара тўловлари, ипотека тўловлари, транспорт ва суғурта харажатлари, ресторанлар нархи ҳамда маҳаллий аҳолининг ўртача маоши, сотиб олиш имкониятлари миқдори ҳисоблаб чиқилган.

Рейтинг жадвалида кўрсатилган рақамлар бу – баллардир. Баллар Нью Йорк шаҳри яшаш индексига нисбатан аниқланган. Яъни Нью Йоркда яшаш индекси – 100 балл, пул қийматида – 4600 $ деб белгиланган. 

Бошқа давлатларда ушбу индекс у ерда яшаш Нью Йоркдан қиммат ёки арзонлигини билдиради. Масалан, Швейцария – 122 балл олган. Демак ушбу мамлакатда бир киши ёки оила учун бир ойлик яшаш харажатлари Нью Йоркдан  22% қиммат, яъни - 5612 $ни ташкил қилади.

Ўзбекистон эса рейтингда 25 балл олган. Демак Ўзбекистонда яшаш Нью Йоркка нисбатан 4 баравар арзон, яъни 1150 $.

Numbeo`га кўра, Ўзбекистон дунёдаги яшаш учун энг арзон бўлган мамлакатлар орасида 6 ўринни эгаллаган. Олдинда фақат Покистон, Афғонистон, Сурия ва Ҳидистонни кўриш мумкин.

Қўшни Қирғизистонда яшаш Ўзбекистондан кўра қимматроқ – 28 балл, Қозоғистонда – 30,  Украинада – 30 балл.

Ўртача индексли мамлакатлар – Туркия (35 балл), Индонезия (36), Россия (38), Польша (39), Хитой (40), Эрон (41), Литва (45), Чехия (45). Энг қиммат мамлакатлар эса – Норвегия (104), Япония (85), Голландия (83), Сингапур (80), Исроил (79)ва Жанубий Корея (75).


Мақола муаллифи

Теглар

Рейтинг

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг