Тошкентнинг уч туманидаги тиббиёт ташкилотларида эксперимент ўтказилади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкмасининг “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида марказлашган стерилизация хизматларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Қарор лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирликларининг Тошкент шаҳрининг Олмазор, Шайҳонтохур ва Юнусобод туманларида жойлашган давлат тиббиёт ташкилотларининг стерилизация хизматларини тажриба тариқасида аутсорсингга ўтказиш кўзда тутилган.

Давлат тиббиёт ташкилотларининг стерилизация хизматларини аутсорсингга ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунига асосан амалга оширилиши белгилаб қўйилади.

Шунингдек, Давлат тиббиёт ташкилоти ва хусусий тадбиркорлик субъекти ўртасида тузиладиган стерилизация хизматлари бўйича аутсорсинг шартномасининг намунавий шакли тасдиқланади.

Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

бир ой муддатда давлат тиббиёт ташкилотларининг айрим функциялари ёки хизматларини аутсорсингга ўтказишни амалга ошириш мақсадида давлат тиббиёт ташкилотининг харажатлар сметасида аутсорсинг хизматлари билан боғлиқ харажатларни алоҳида модда билан ҳисобга олади;

аутсорсинг хизматлари учун тўловлар давлат тиббиёт ташкилотининг харажатлар сметасида кўзда тутилган давлат бюджети ва бюджетдан ташқари  маблағлари доирасида хусусий тадбиркорлик субъектининг барча харажатларини (солиқлар, ходимлар иш ҳақи, транспорт харажатлари, ускуналарнинг эксплуатация ва таъмирлаш харажатлари ва бошқалар) ўз ичига олувчи 20 фоизгача устама кўзда тутилган ҳолда амалга оширади;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда, тиббиёт ташкилотлари айрим функциялари ёки хизматларини аутсорсинг асосда жорий этилиши муносабати билан штат бирликларини қайта кўриб чиқиб, қисқартириш ва ушбу билан боғлиқ бошқа харажатларни оптималлаштириш чораларини кўради;

аутсорсинг тизимига ўтиш муносабати билан тежалган маблағларни тегишли аутсорсинг хизматларини яхшилашга йўналтиради.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

бир ҳафта муддатда, стерилизация хизматларини кўрсатиш бўйича техник талабларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлайди;

бир ой муддатда тиббий буюм ва ускуналар стерилизациясини лицензияланадиган мустақил тиббий фаолият тури сифатида тиббий ихтисослашув шакллари номенклатурасига киритади;

бир ой муддатда тиббий буюм ва ускуналар стерилизацияси фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларни тасдиқлайди;

бир ой муддатда мустақил тиббий фаолият тури сифатида ташкил этиладиган тиббий буюм ва ускуналар стерилизацияси учун тегишли санитария қоидалари ва нормаларини ишлаб чиқади.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 20 апрелга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

қарор соғлиқни сақлаш

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг