... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулбаҳор Эрқулова Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди


12:53, 06.12.2016 Шоу-бизнес
 10 799

Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этганига ҳам 3 ойдан ортиқ вақт ўтди. У дафн этилган қабристон эса ҳамон ташриф буюрувчилар билан гавжум.

Мустақил Ўзбекистон, унинг бугунги мавқеи ва ёшларнинг шижоати ҳақида гап кетганда Ислом Абдуғаниевич Каримов номини тилга олмасликнинг иложи йўқ. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мамлакатни ҳурриятга олиб чиқди, унинг дунё саҳнидаги ўрнини мустаҳкамлади, ёшларнинг эртанги кунига замин ҳозирлади.
 
Жорий йилнинг 2 сентябрь куни вафот этган Ислом Каримов ўзи туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрига дафн этилди. Бугун у мангу қўним топган маскан катта зиёратгоҳга айланган. Ўзбекистонга, хусусан, Самарқандга келган меҳмон борки, бу ерга кирмай кетмайди.
 
Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этганига ҳам 3 ойдан ортиқ вақт ўтди. У дафн этилган қабристон эса ҳамон ташриф буюрувчилар билан гавжум.
 
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова ҳам куни кеча Самарқандга ташрифи чоғида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилгани, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирганини маълум қилди.
 
Хонанда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига зиёратгоҳда тушган суратларини жойлаштирар экан, анчадан буён келишни ният қилиб юргани, бироқ тоби бўлмай ташрифи бироз кечикканини айтади. У сўзлари сўнггида Ислом Каримов ҳақидаги хотираларини ҳам ёзиб қолдирган.
 

Теглар:Ислом Каримов Гулбаҳор Эрқулова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

xuliganka
19:53 24.01.2017

Gulbahor ermatova ijodiz gullab yashnayversin. OMAD TILAB QOLAMAN SIZGA. ASHADDIY MUXLISANGIZ



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!