Ахборот тарқатувчини ножўя изоҳ учун жавобгарликка тортиш тартиби белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунининг 12-1-моддасига мувофиқ веб-сайт ёки веб-сайт саҳифасининг эгаси, шу жумладан блогер уз веб-ресурсларидан жиноий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракатларни содир этиш мақсадида фойдаланилишига йўл қўймаслиги, шундай ҳолатлар содир бўлганда қонунга зид ахборотларни дарҳол ўчириб ташлаши шартлиги белгиланган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ахборот маконида шахс ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш, интернет ОАВ вакиллари ва блогерлар веб-саҳифаларига қонунга зид шарҳлар ёзилганда уларни аниқлаш ва зудлик билан ўчириб юборишни тизимли равишда ташкил қилиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Эндиликда, веб-сайт, ёки мессенжер саҳифалари эгаларига, шу жумладан блогерга, мавжуд конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш, диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш, миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи ва бошқа ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқарувчи шарҳлар жойлаштирилганда, уларни дарҳол ўчириб юбориш учун веб-сайт, ёки мессенжер саҳифалари эгаларига, шу жумладан блогерга, Агентлик томонидан хабарнома юборилади.

Таъкидлаш ўринлики, Веб-сайт, ёки мессенжер саҳифалари эгаси, блогер хабарнома олинган пайтдан бошлаб 24 соатдан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлган ахборотни зудлик билан ўчириб ташлаши, шунингдек бу тўғрида Агентликни хабардор қилиши лозим бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

қонун ОАВ

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг