“e-mail” ким томонидан блокланади?

Технология

image

Электрон почта сервислари фойдаланувчи аккаунтини блоклаб қўйиш ҳуқуқига эга. Улар аккаунт “ўғирланганлиги”дан шубҳа пайдо бўлганда ёки давлат идоралари илтимосига биноан шундай қилади. 

“Сабабларига қараб, блокдан чиқишнинг турли усуллари мавжуд”, дейди “Синергия” университети қошидаги IT институти директори Станислав Косарев “Прайм” агентлигига

“Биз Mail.ru ва “Яндекс”да почта хабарларини ишга туширганимизда, фойдаланувчи шартномасига розилик билдирамиз. Агар сиз шартларни диққат билан ўқиб чиқсангиз, унда почта хизматлари фойдаланувчи ҳисобини ўчириш ёки блоклаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Шунингдек, почта хизматлари почта қутиларига киришни ҳеч қандай сабаб кўрсатмасдан ва фойдаланувчиларга олдиндан хабар бермасдан тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш ҳуқуқига эга”, дейди Косарев.

Статистик маълумотларга кўра, блоклаб қўйиш ҳолати, кўпинча, почта хизмати шубҳали фаолиятни сезгани сабаб содир бўлади. Масалан, янги жойдан киришга уриниш, паролларни тахмин қилиш. 

Иккинчи кенг тарқалган сабаб – бу шахсий почта қутисидан оммавий хабарлар жўнатиш. Агар мурожаат қилувчилар томонидан жуда кўп шикоятлар бўлса, унда сиз ҳам спамга тушиб қоласиз. Энг кам учрайдиган сабаб, давлат идораларининг талабига биноан блокка солиб қўйиш ҳолати кузатилади.

Рушанабону Султонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг